Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:18 / 08.08.2022
6840
1 дақиқада ўқилади
Тест ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар тўғрисида маълумот эълон қилинди
Давлат тест маркази сайтига 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Фото: Kun.uz
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
- тест синови ўтказиладиган ҳудуд расми;
- ҳудудга кириш жойлари;
- тест синови ўтказиладиган жой номи;
- тест синови ўтказиладиган жой манзили;
- сектор рақами;
- тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
- жойларнинг Google харитадаги геолокацияси.
Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар: dtm.uz/page/test_2022.
Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишиш мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:26 / 21.05.2026
«Бунёдкор» стадиони ишчиларининг ойлиги ундириб берилди
00:43 / 19.03.2026
Саудия Арабистонида замонавий технологиялар асосидаги улкан стадион қурилмоқда
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
20:14 / 11.11.2025