Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро экспертлар: Запорожье АЭСда радиация чиқиши ҳозирча кузатилмади
Немис радиациядан ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари Запорижье АЭСдаги хавфсизлик ҳолатидан хавотирда, бироқ ҳозирча радиоактив моддалар ажралиб чиқиши белгиларини кўрмаяпти.
Германиянинг Радиациядан ҳимоя қилиш федерал идораси (BfS) маълумотига кўра, Украинадаги Запорожье атом электр станцияси (ЗАЭС) яқинида давом этаётган жангларга қарамай, Германия ҳудудига радиация кириб бориши қайд этилмаган. «Украина ҳудудида радиоактив моддалар тарқалиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ», — деб хабар берди идора 9 август, сешанба куни Funke медиагуруҳига.
«BfS радиоактив моддалар тарқалишининг ўткир хавфини кўрмаяпти, аммо Запорожье АЭСнинг доимий хавфсиз ишлаши зарур бўлгани учун вазиятдан хавотирда, - дейилади хабарда. - Идора Германиядаги табиий радиациявий фонни мунтазам равишда ўлчайди. Агар иккита қўшни ўлчаш нуқтасида ўлчанган радиоактивлик даражаси маълум чегарадан ошса, хабарнома автоматик равишда ёнади».
Запорожье АЭС Россия ҳарбийлари назорати остида, лекин украиналик ходимлар томонидан бошқарилади. Ўтган дам олиш кунлари станция ҳудуди икки марта ўққа тутилди. Россия ҳужумларда Украинани айбламоқда. Киевда улар ўққа тутишни Россия қўшинлари амалга ошираётганини айтмоқда.
Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец Украина БМТ ва Атом энергияси бўйича халқаро агентликка (АЭХА) мактублар йўллаб, уларни Запорожье АЭСга хавфсизлик миссиясини юборишга чақирганини айтди. «Мен АЭС ҳудудини тўлиқ демилитаризация қилишни ва атом станцияси ходимлари ҳамда Энергодар шаҳри аҳолисига станцияга хизмат кўрсатиш учун хавфсизлик кафолатларини тақдим этишни сўрайман», деди Лубинец.
Киев Россия Украина жанубини тўлиқ электр энергиясиз қолдиришга уринишидан хавотирда, деди ўз навбатида Украинанинг АЭХАдаги вакили Евгений Цимбалюк. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ЗАЭСнинг ўққа тутилишини қоралади. «Атом электр станциясига қилинган ҳар қандай ҳужум ўз жонига қасд қилишдир», деди Гутерриш.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026