21:42 / 12.08.2022
8283

Байден ноябрда Си Жинпинг билан учрашиши мумкин

Си Жинпинг 15-16 ноябр кунлари Балида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашиши, у ердан Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун Бангкокка йўл олиши мумкин.

Фото: CNN

АҚШ президенти Жо Байден ноябрда ХХР раҳбари Си Жинпинг билан учрашув ўтказиши мумкин, деб хабар берди Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига таяниб.

"Хитойлик амалдорлар ноябрда Си Жинпингнинг Жануби-Шарқий Осиёга ташрифи ва президент Байден билан учрашувини режалаштирмоқда", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу ХХР раҳбарининг қарийб уч йил ичидаги биринчи сафари ва президент Байден билан илк учрашуви бўлади.

Газета хабарига кўра, Си Жинпинг 15-16 ноябр кунлари Балида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашиши, у ердан Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун Бангкокка йўл олиши мумкин.

"Си Жинпинг ва Байден учрашиши эҳтимоли кўзда тутилган ташрифга тайёргарлик кўриш ҳозирча бошланғич босқичда ва ўзгариши ҳам мумкин", - деб ёзади газета.

Top