Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳар автобуслари тарифи ҳар йили камида бир марта қайта кўриб чиқилади
“Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар: 2022-2026 йилларда 5 000 та автобус ва микроавтобус харид қилиш дастури; 2022-2026 йилларда 278 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш дастури; 2022-2026 йилларда 81 та автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланади.
2022-2026 йилларда ҳудудларда автобус ва микроавтобуслар харид қилиш дастури доирасида тадбиркорлар томонидан миллий валютада олинган кредит фоизлари Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлган қисми ҳамда АҚШ долларида олинган кредит фоизлари 5 фоизлик ставкадан ортиқ бўлган қисми маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ишлаб чиқилган жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари асосида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш жадвали тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари:
- Транспорт вазирлиги билан биргаликда ҳар йили камида бир марта шаҳар автобус йўналишларида қўлланилаётган йўлкира тарифлари амалдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилишини;
- маҳаллий бюджетлар параметрлари шакллантирилаётганда шаҳар йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташиш натижасида ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш учун маблағлар кўзда тутилишини ва ушбу маблағлар ташувчиларга белгиланган тартибда тўлаб берилишини таъминлайди.
2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда ҳудуддаги автобус йўналишлари тармоғи, автобуслар сони, жамоат транспорти ва инфратузилмаси сифати, бажарилган иш ҳажмлари, молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар каби кўрсаткичлар эътиборга олинади.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026