Олимлар Марсда кислород олиш усулини топишди
Тадқиқотчилар ис газидан кислород ажратиб олиш учун плазмадан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Фото: AP
Массачусетс технология институти раҳбарлигидаги халқаро тадқиқотчилар гуруҳи плазма ёрдамида Марс шароитида кислород олиш усулини ишлаб чиқди. Олимларнинг тадқиқоти Journal of Applied Physics журналида чоп этилди.
«Кислород олиш учун ис гази молекулаларини парчалаш мураккаб жараён. Бундан ташқари, яна бир мураккаблик реакция давомида олинган кислородни газ аралашмасидан ажратиб олишда. Ҳар икки муаммони ҳал қилишда плазма ёрдам беради», – деб ҳисоблайди олимлар.
Плазма – материянинг тўртинчи шакли. Плазма электрон ва ион каби эркин зарядланган зарраларга эга. Электронларни электрон майдонлар ёрдамида осонгина ҳаракатга келтириш мумкин.
Электронлар ис гази молекуласи билан тўқнашганда уни парчалаб, кислород ва газлар аралашмасини ҳосил қилади. Плазмадан ажралиб чиққан иссиқлик кислород ажралишига ёрдам беради. Олимлар бу назарияни тажриба асосида исботлаб беришди.
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу технология Марсда яшаш тизими ҳамда ёнилғини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва ўғитлар ишлаб чиқаришда зарур бўладиган кимёвий моддаларни ишлаб чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Россия меморандумни имзолаш учун Зеленскийни четлатишни талаб қилмоқда
Жаҳон | 15:51
-
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 15:02
-
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
Жаҳон | 14:36
-
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:35
Мавзуга оид

20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади

18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади

01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин

18:41 / 25.03.2025