Ўзбекистон | 07:29 / 16.08.2022
15004
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги хусусий боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Интернетда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчисининг юз қисмида “қизариб куйиш” аломатлари мавжудлиги бўйича хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Жорий йил 10 август куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси, 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида аёллар сумкасида бўлган аёлларни кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб, юз қисмига суртган. 

Бу ҳолатни ушбу ташкилотда тарбиячи бўлиб ишловчи З.А. кўриб қолиб, бола юзини тозалаш мақсадида, “тиббий воситалар”дан суртган. Натижада, вояга етмаган бола юз қисми қизариб, куйиш аломатлари мавжудлиги сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган. 

Боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Ҳозирги кунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид