Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИҲТ Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этишда ёрдам беради
Бош вазир ўринбосари Жиддада ИҲТ бош котиби билан учрашди.
Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) давлат раҳбари ташрифи арафасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ҳиссейн Брахим Таҳа билан учрашуви бўлиб ўтди.
Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ва мамлакат аҳолиси тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш чораларини назарда тутган ҳолда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ушбу йўналишларда мавжуд тажриба ва илғор технологиялар билан тизимли равишда алмашиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан транспорт-логистика муносабатларини ривожлантириш борасида янги ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.
Учрашувда ИҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган амалий ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди. Томонлар "Хива – ИҲТ 2024 сайёҳлик пойтахти" тадбирларини ташкил этиш доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим юзасидан келишиш ва тасдиқлашни тезлаштиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
11:22 / 11.05.2026
Оролқумда 2 млн гектарлик ўрмон яратилади
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
21:45 / 20.04.2026