Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бор дунё парламентлари аёл раҳбарлари саммити ўтказилади
Жорий йил 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммити ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Бу ҳақдаги келишувга Венада ташкил этилган 13-саммит чоғида эришилди. Сенат раиси Танзила Норбоева саммит иштирокчиларига Ўзбекистонда гендер тенглиги соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берди.
Саммитда республикада хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар қайд этилди.
Ўзбекистонда ва умуман минтақада илк бор ташкил этилаётган 14-саммит “Парламент етакчи роли: янада самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш” мавзусига бағишланади.
Саммитдан кўзланган асосий мақсад барқарорлик ва фаровонликни самарали таъминлаш учун гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш бўйича парламентлар учун устувор йўналиш ва ҳаракатларни белгилаб беришдан иборатдир.
Саммитда парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари аёл раҳбарлари, депутатлар ва халқаро ташкилотлардан аёл вакиллар иштирок этади.
Саммит доирасида адолат, интеграция ва атроф-муҳит муҳофазаси, хотин-қизлар репродуктив саломатлик соҳасидаги эҳтиёжлари, пандемиядан кейинги иқтисодиётни тиклаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини интернетда ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш сингари масалалар муҳокама қилинади.
Саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
Парламентлараро иттифоқ 1889 йилда таъсис этилган бўлиб, халқаро ташкилотлар орасида ёши энг улуғи ҳисобланади. Ташкилотга 178 давлат аъзо бўлиб кирган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
16:06 / 09.02.2026