Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари Тошкентда йиғилади
19 август куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари 17-йиғилиши бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилиб, Самарқандда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Йиғилишда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ МАТТ котибияти ва ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади.
Кун тартибига мувофиқ халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, қурол ва наркотик моддалар ноқонуний айланишига қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
Тадбир доирасида ҳамкор давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026