Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 август куни ҳарорат 38 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази 19 август, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Айрим жойларда шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Самарқанд, Жиззах вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Қашқадарё вилоятида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Фарғона ва Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.