Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:53 / 18.08.2022
5895
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат номи маълум бўлди
Ўзбекистон экспортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 1,5 млрд доллар.
Кейинги ўринлардан мос равишда 1,5 млрд доллар ва 1 млрд долларлик маҳсулотлар сотилган Хитой ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 757 млн;
- Қирғизистон – 529 млн;
- Афғонистон – 415 млн;
- Тожикистон – 257 млн;
- Туркманистон – 133 млн;
- Канада – 105 млн;
- Эрон – 100 млн АҚШ доллари.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш