07:37 / 18.08.2022
4065

Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгарди

Пойтахтда Алишер Навоий шоҳкўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли, кўчанинг Хадра майдони, Фурқат кўчасидан Чорсу майдони, Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланди. 

Фото: Kun.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 2022 йил 17 август кунидан бошлаб:

  • 8Т, 23, 73, 109, 120, 123 ва 188-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Зарқайнар кўчаси орқали Чорсу метроси сўнгги бекатигача икки тарафлама; 
  • 42-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Сақичмон, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 5-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 32, 47, 81, 103 ва 126-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 56 ва 84-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Бунёдкор шоҳкўчаси, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 11, 100 ва 118-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;
  • 44, 68, 89 ва 115-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 28, 29, 35, 64, 65-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;
  • 46, 53 ва 91-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Кўкча Дарвоза кўчалари орқали икки тарафлама;
  • 17-сонли автобус йўналиши ҳаракати А.Навоий, Себзор, А.Қодирий кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама (Чорсу савдо маркази сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);
  • 43-сонли автобус йўналиши ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама;
  • 196-сонли автобус йўналиши ҳаракати Фурқат кўчасидан Олмазор, А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Фурқат кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама (Гулобод кўчаси сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);
  • 27 ва 146-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Кўкча Дарвоза кўчасидан Беруний, Самарқанд Дарвоза, Қоратош кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама ташкил этилган.
Top