Фан-техника | 19:52 / 19.08.2022
42968
1 дақиқада ўқилади

Lincoln компанияси Model L100 ҳайдовчисиз электромобилини намойиш этди

Электромобил футуристик дизайни ва ойнавандлиги билан ажралиб туради. У сунъий онг ва GPS узаткичлари ёрдамида бошқарилади.

Фото: Lincoln

Lincoln компанияси Pebble Beach Concours d’Elegance танлови учун тайёрланган Model L100 ҳайдовчисиз электромобилини намойиш этди.

Фото: Lincoln

Электромобил футуристик дизайни ва ойнавандлиги билан ажралиб туради. У сунъий онг ва GPS узаткичлари ёрдамида бошқарилади.

Фото: Lincoln

Кузов металлик бўёқ ва акрил қопламадан иборат, ички қисми қайта ишланган чарм билан жиҳозланган.

Фото: Lincoln

Model L100 электромобилида рул ва педаллар йўқ. 

Электромобилнинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилмаган. Унга янги авлод аккумулятор батареялари ва технологиялари ўрнатилгани айтилмоқда.

Мавзуга оид