Намангандаги зиёратгоҳдан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди
Наманган вилояти Чортоқ тумани «Султон Увайс Қароний» зиёратгоҳидан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, бошқарма томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлёзма нусхаси Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирига яшириб қўйилгани аниқланган.
Ўғирликда гумон қилинаётган икки нафар шахс қўлга олинган.
XIX аср охирида ёзиб тугатилган мазкур Қуръони Карим мусҳафи Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида сақланаётганди.
Қуръони Карим мусҳафи тўлиқ ипак матодан тайёрланган бўлиб, у 1874 йилда ёзиб тугатилган. Китобнинг бўйи 74 сантиметр, эни 51 сантиметр ва қалинлиги 12 сантиметр бўлган. 426 бетдан иборат китобнинг ҳар бир бетига 13 қатордан оятлар ёзилган.
Қўлёзма Мавлоно Хожа Лутфуллоҳ Чустий хонақоҳи ва мозорига дахлдор ҳисобланади. У 1995 йилгача Қирғизистоннинг Ўзган шаҳрида, Тошкентда имомлик қилган ва яшаган Эшонхон Оқилов хонадонида сақланган. 1995 йилда китобни наманганлик Камолхон Муҳиддинов ўз юртига олиб келган. 2017-2019 йилларда, Султон Увайс Қароний зиёратгоҳи таъмирлангандан сўнг қўлёзма ўша ерга олиб чиқиб қўйилган эди.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024