Жаҳон | 13:57 / 19.08.2022
16182
1 дақиқада ўқилади

Туркияда навбатдаги президентлик сайловлари санаси эълон қилинди

Туркияда навбатдаги президентлик сайловлари 2023 йил 18 июнга белгиланди. 

Фото: trt

Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Бекир Бўздоғ 19 июль куни Туркиянинг CNN Turk телеканали эфирида маълум қилди.

«Сайловлар 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтади, мухолифат сайлов вақтини белгилай олмайди», деди Бўздоғ президентлик сайловлари ҳақида. 

Вазирнинг қайд этишича, бу жорий президент Ражаб Тоййиб Эрдўған президентликка номзод сифатида иштирок этадиган иккинчи сайлов бўлади. 

Бўздоғ унинг хабари изоҳ талаб қилмаслигини қўшимча қилди. 

Туркия конституцияси 101-моддасига кўра, президент «40 ёшга тўлган, олий маълумотли ва парламент депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга Туркия фуқаролари орасидан тўғридан тўғри халқ томонидан сайланади». 

Охирги умумхалқ сайловларида «якка тартибда ёки биргаликда умумий ҳақиқий овозлар камида беш фоизини олган сиёсий партияларга эга бўлган камида юз минг сайловчи» президентликка номзод кўрсатиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид