Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:24 / 20.08.2022
11074
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга 7 ойда энг кўп турист Қозоғистондан келди
2022 йил январь-июль ойларида 2,4 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн нафарга ёки 2,2 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 7 ойда ойда энг кўп қуйидаги давлатлар фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:
- Қозоғистон – 716,7 минг нафар;
- Қирғизистон – 675,1 минг нафар;
- Тожикистон – 637 минг нафар;
- Россия – 247,2 минг нафар;
- Туркия – 38,6 минг нафар;
- Корея – 8,4 минг нафар;
- Германия – 8 минг нафар;
- АҚШ – 6,3 минг нафар;
- Ҳиндистон – 5,2 минг нафар;
- Франция – 5,2 минг нафар;
- Озарбойжон – 5,1 минг нафар;
- Исроил – 5 минг нафар;
- Буюк Британия – 4,7 минг нафар;
- Италия – 3 минг нафар;
- Испания – 2,5 минг нафар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:06 / 11.04.2026
Тўқаевга ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди
16:17 / 11.04.2026
Ўзбекистон ҳаво сифатини яхшилаш учун Қозоғистон билан ҳамкорлик қилади
14:14 / 11.04.2026
Қозоғистон президенти Бухорога келди
20:23 / 31.03.2026