Ўзбекистон | 07:27 / 20.08.2022
6638
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар ишлари агентлигининг волонтёрлик соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: iStock

Унда “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилаш ва ушбу йўналишдаги ваколатлари назарда тутилмоқда.

Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши соҳани тартибга солиш ва ривожлантириш, волонтёрлар фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Муҳокамалар сўнгида, қўмита томонидан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш якунлари юзасидан қарор қабул қилинди.

Мавзуга оид