Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими шакллантирилади
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида «Инсон» волонтёрлари учун ўқув жараёнлари ташкил этилди. Улар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатади.
Пилот босқичда лойиҳа республиканинг 28 та ҳудудида (туманида) синовдан ўтказилди. Унинг доирасида 440 нафар волонтёр томонидан аҳолига жами 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилди, бу эса ижтимоий волонтёрликни ривожлантиришнинг долзарблиги ва самарадорлигини тасдиқлади.
Ўқув жараёнлари 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.


«Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз», деб таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.
«Инсон» волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
19:06 / 19.11.2025
Ногиронлиги бор шахслар камбағаллар реестридан чиқарилади ва тўлиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланади – президент
18:00 / 13.05.2025
Ўзбекистонлик 14 нафар фахрийнинг ҳаётига оид «Хотира нури» китоби тақдим этилди
11:02 / 23.10.2024