Ўзбекистон | 14:07 / 22.08.2022
17372
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга: “Мен сизларнинг биринчи адвокатларингман”

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 22 август куни тадбиркорлар билан мулоқоти олдидан ишбилармон доира вакилларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

Тадбирда давлат раҳбари қисқа нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

“Сизлар билан Мустақиллигимиз байрами арафасида учрашиб турганимдан мамнунман. Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларини кўряпман. Тадбиркорлар билан мунтазам кўришаётганимиз, уларга мукофотлар беришимизда маъно бор – Сизлар халқимизга, ёшларимизга кўмак беряпсизлар, иш ўринлари яратяпсизлар.

Бу учрашувимиз тарихий бир учрашув бўлишига мен ишонаман. Чунки бу тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир сигнал бўлади. Кимгадир ёқса-ёқмаса бир гапни айтмоқчиман – мен сизларнинг, тадбиркорларнинг биринчи адвокатларингизман.

Барибир тадбиркорнинг айтгани бўлади. Уларга тўсқинлик қилган раҳбарлар ўз ишида қолмайди. Охирги учрашувимиздан кейин 70 дан ортиқ қарор ва фармонлар қабул қилдик. Бугун ҳам жиддий саволлар йиғилганидан бохабарман ва мен муҳокамага тайёрман”, – деди президент.

Бироздан сўнг давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан анъанавий очиқ мулоқоти бошланади.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид