Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январ ойида магистратурадаги бўш ўринларга яна конкурс ташкил этилади
Жорий ўқув йили учун магистратурага қабул квотаси сони 16 933 та, 10 031 нафар талабгор ҳужжат топширган, шундан 5219 та ариза қабул қилинган.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов 2022/2023 ўқув йилида магистратурага қабул жараёнлари натижалари бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, магистратурага қабул квотаси тўлмаган бўлса-да, янги жорий қилинган тартибга кўра бу йилдан магистратурага қабул бир йилда 2 маротаба амалга оширилади, яъни январь ойига бўш ўринларга яна конкурс ташкил этилади.
Рўйхатдан ўтган 5219 нафар талабгорнинг 4582 нафари хорижий тил сертификатига эга. 637 нафар талабгор эса, танловда иштирок этмайдиган турли имтиёзга эга бўлганлардир.
Шундан 296 нафари давлат стипендианти, 159 нафари кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёз соҳиби, 12 нафари кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиби саналади. 170 нафари эса кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчидир.
Бундан олдин давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижалари эълон қилинаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
19:01 / 27.09.2025
Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди
18:43 / 23.09.2025
Магистр аёллар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаш бўйича ариза бериш муддати узайтирилди
18:20 / 31.08.2025