Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳудудгазтаъминот» газ тақчиллиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида газ тўлдириш шохобчаларида тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилишича, 23 август куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилган.
«Юнусобод туманидаги 6 та газ тўлдириш шохобчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган», дейилади «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.
Таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар истеъмолчилардан бошқа газ тўлдириш шохобчаларидан фойдаланиш илтимос қилинган.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026