Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳри ҳудуди кенгайтирилади
Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлиси бошланди. Унда “Наманган шаҳрида “Янги Наманган шаҳарчаси” ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси кўриб чиқилди.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида Наманган шаҳрини истиқболда “бир миллионлик шаҳар”га, яъни “мегаполис”га айлантириш, инвестицивий муҳит яхшиланиши натижасида халқаро замонавий брендлар ва йирик компаниялар шаҳарга кириб келиши, урбанизация жараёнлари тезлашиши, “ақлли шаҳар” концепцияси асосида бошқариш тизими яратилиши кўзда тутилган. Наманган шаҳрида бир йилда аҳоли ўртача ўсиши 30,3 минг кишини ташкил этиши ҳисобга олинган ҳолда, 2040 йилга келиб аҳоли сони табиий равишда 1,2 млн кишига етиши прогноз қилинмоқда.
Наманган шаҳрини “миллионли шаҳар”га айлантириш мақсадида унга чегарадош бўлган Тўрақўрғон туманидан 472,4 гектар ер майдонини қўшиб бериш, ҳудудда “Янги Наманган шаҳарчаси” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Қарорга кўра, аҳолини муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида шаҳардаги мавжуд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида, майдони 164,2 гектар бўлган 4 та кичик саноат зонасида 41,0 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилади.
Мажлисда қарор лойиҳаси қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026