Жаҳон | 22:05 / 25.08.2022
7488
4 дақиқада ўқилади

Глобал иқлим исишидан қайси жонзотлар ва ўсимликлар омон чиқади?

Глобал иқлим исиши каби ҳодисанинг пайдо бўлишида антропоген (инсоний) таъсир бош сабаб бўлгани аллақачон барчага маълум. Оддийроқ қилиб айтганда, сайёрамиз секин-аста қизиб бораётганида инсон айбдор.

Фото: Getty Images

Сўнгги тадқиқотларга кўра, агар биз атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсиримизни тўлиқ тўхтата олган тақдиримизда ҳам, энди иқлим ўзгариши жараёнини тўхтата олмаслигимиз маълум бўлиб улгурган.

Хўш, бу факт Ер юзида инсоният тўлиқ қирилиб кетиш хавфи остида қолганини англатадими? Агар шундай бўлса, Ер сайёрасида қай жонзотлар омон қолиши мумкин?

Инсоният глобал иқлим исишидан омон чиқа оладими?

Сўнгги расмий статистикага кўра, айни пайтда ҳар тўртинчи жонзот қирилиб кетиш хавфи остида яшамоқда. Бу ҳол асосан жаҳон океани сатҳининг ўзгариши, экстремал об-ҳаво шароитларининг пайдо бўлиши ва сайёрамизда умумий ҳароратнинг кўтарилиши туфайли рўй бермоқда.

Бундай ўзгаришларга тезроқ мослашиш учун тирик организмлар кўпроқ насл қолдиришга мажбур бўлишади.

Пандалар глобал исишнинг қурбонларидан бири бўлади. / Фото: denverpost.com

Бунда пандалар биринчилардан бўлиб қирилиб кетиши мумкин.

Қайси жонзот ва ўсимликлар глобал иқлим исишидан омон чиқади?

Юқорида айтилганидек, шароитлари мураккаблашиб бораётган сайёрамизда тез-тез ва кўпроқ насл қолдиришга лаёқатли турлар тирик қолиши учун имконияти кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, популяциянинг умумий жон сақлаб қолиши уларнинг мослашувчанлик қобилиятига ҳам боғлиқ бўлади.

Ўзгариб бораётган шароитларга судралиб юрувчилар (рептилиялар) ва ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи (амфибиялар) каби совуқ қонли жонзотлар камроқ мослашишади. Бундай жонзотларда ўз танаси ҳароратини назорат қилиш имконияти йўқлиги туфайли улар ёппасига қирилиб кетади.

Судралиб юрувчиларга ҳам осон бўлмайди. / Фото: pixabay.com

Тропик ўрмонларда эмас, асосан чўлли ҳудудларда учрайдиган иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар катта эҳтимол билан жон сақлаб қолади.

Уруғлари ҳашаротлар билан эмас, шамол ва океан оқимлари ёрдамида узоқ масофаларга тарқаладиган ўсимликлар ҳам омон қолиши мумкин.

Бундан ташқари, ўз гуллашини тартибга солувчи ўсимликлар иссиққа бардош бера олиши мумкин, бу эса уларнинг омон қолишини кафолатлайди.

Глобал иқлим исиш оқибатларидан омон чиқадиган ўсимликлардан бири кактуслар бўлиши мумкин. / Фото: Shutterstock

Суваракларга глобал исиш таъсир қилмайди

Баъзан тарих Ер юзида содир бўлган ҳодисаларни келгусида содир бўладиган ҳодисаларга мисол тариқасида келтириб, ўзига хос дарслик бўлиши мумкин. Қадимда бир неча марта содир бўлган иқлимий ўзгаришлар натижасида сайёрамиз жонзотларнинг оммавий қирилиб кетишига дучор бўлган. Лекин ҳозирги ҳолатда антропоген иқлим таназзулининг вайронкор характери ўтмишда содир бўлган жараёнларга тўлиқ таяна олмаслигимизни билдиради.

Айни пайтда мавжуд турларнинг аксариятига глобал иқлим исиши таҳдид солаётганига қарамасдан, тарих сувараклар оммавий қирилиш даврларининг бир нечтасидан омон чиққанини кўрсатиб турибди. Масалан, сувараклар бир неча ўн миллион йил аввал Австралиядаги қурғоқчиликка осонгина мослашишган.

Суваракларни ҳеч қандай офат енга олмайди. / Фото: Shutterstock

Сувараклар, шунингдек, овқат танламаслиги туфайли ҳам омон қолишади. Кенг рациондаги таомларни истеъмол қилиш одати турли нарсаларни еб кетаверадиган жонзотлар – каламушлар ва енотлар учун глобал иқлим исиши камроқ таҳдид солишини билдиради.

Глобал иқлим исиши нималарга мутлақо зарарсиз?

Ер сайёраси тарихидаги бундай ўта кенг миқёсдаги барча организмларга таъсир ўтказуви ҳодиса рўй бераётганига қарамасдан, уни мутлақо сезмасдан ўтказадиган жонзотлар ҳам бор. Океан қаъридаги канйонларда сузиб юрувчи организмлар қалин сув қатлами туфайли ўзгаришларни сезишмайди.

Дунёга ўт кетса, сув остидагиларга не ғам? / Фото: Alamy

Сан-Франциско давлат университети эколог-физиологи Жонатан Стиллманнинг фикрича, океан қаърида умргузаронлик қилаётган жонзотлар сайёрамиз сирти билан мутлақо боғланмаган. Улар ҳаттоки иссиқликни Қуёшдан эмас, Ер ядросидан олишади. Улар нафақат атропоген кўринишдаги вайронкор таъсирлардан, сайёрамиз миқёсидаги офатлардан ҳам тўлиқ ҳимояланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти