20:38 / 25.08.2022
3768

Йил бошидан буён COVID-19дан вафот этганлар сони бир миллионга етди

Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳалигача коронавирусга қарши эмланмаган.

Фото: Reuters

2022 йил бошидан буён дунё бўйича COVID-19дан вафот этганлар сони бир миллион нафарга етди, деб маълум қилди ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳалигача коронавирусга қарши эмланмаган.

«Бу йил COVID-19дан 1 млн ўлим ҳолатлари қайд этилди»,— деди у.

Гебрейесуснинг маълум қилишича, охирги 4 ҳафтада ўлимлар сони 35 фоизга ошган, бир ҳафта давомида 15 минг киши коронавирусдан вафот этган.

«Дунё аҳолисининг учдан бир қисми эмланмаган, жумладан, соғлиқни сақлаш ходимларининг учдан икки қисми ва кам даромадли мамлакатлардаги кекса аҳолининг тўртдан уч қисми»,— деди ЖССТ раҳбари.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 6 млн 481 минг нафардан ошган.

Top