«Росатом»га Венгриядаги АЭС блокларини қуришга рухсат берилди
Венгрия Атом энергияси миллий бошқармаси лицензиялаш жараёнини якунлади. «Росатом» 5- ва 6-«Пакш» энергоблокларини қуриш учун рухсат олди.
Россиянинг «Росатом» атом энергияси давлат корпорацияси Венгриядаги «Пакш» атом электр станцияси (АЭС)нинг 5- ва 6-энергоблокларини қуриш учун рухсат олди. Венгрия Атом энергияси миллий бошқармаси 25 август, пайшанба куни ишларни амалга ошириш учун лицензия бериш бўйича маъмурий тартиб-қоидалар тугаганини эълон қилди.
Рухсатнома 10 йил муддатга берилган. Блокларнинг қурилиши 2022 йил октабр ойида бошланиши мумкин.
«Пакш» АЭС 1980-йилларда совет технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилган. Бу - Венгриядаги ягона атом электр станцияси. Унда мамлакатдаги энергиянинг 40 фоиздан ортиғи ишлаб чиқарилади.
Июль ойида Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Истанбулда «Росатом» раҳбари Алексей Лихачев билан учрашувдан сўнг 12,5 миллиард еврога баҳоланган ва дастлаб 80 фоизи Россия кредити ҳисобидан амалга оширилиши керак бўлган лойиҳани Москва молиялашини тасдиқлаган эди. 2021 йилда томонлар Россиянинг давлат кредити муддатини 2030 йилгача узайтириш тўғрисида келишув имзолади. Сийяртонинг қайд этишича, атом энергетикаси Украинадаги уруш муносабати билан Европа иттифоқининг Россияга қарши киритган санкциялари рўйхатига тушмайди.
2017 йилда Европа иттифоқи Россия-Венгрия лойиҳасига иккита янги энергоблокни қуришга рухсат берди. «Бизнинг суриштирувимиз давомида Венгрия ҳукумати бир қатор мажбуриятларни олди, у бизга Европа иттифоқи давлат инвестициялари қоидаларига мувофиқ ушбу сармояга рухсат беришга имкон яратади», деди ўша пайтдаги Европа рақобат комиссари Маргрете Вестагер 2017 йил март ойида.
Шу тариқа, Еврокомиссия Венгриянинг режалари ЕИ ички бозорларида рақобатни сақлаш йўналишига зид эмаслигини тан олди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

17:20 / 28.05.2025
Бирлик сари 71 қадам. Туркий лидерлар илк марта Венгрияда йиғилди

12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

16:41 / 22.05.2025