Ўзбекистон | 08:33 / 26.08.2022
2335
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилади

Бугун, 26 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 08:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.

Фото: Kun.uz

Яшнобод туманининг Чашма, Шавкат, Фарғона йўли, Табассум, Оҳанграбо ҳамда Табибий кўчалари, Олмазор туманининг Гуручариқ маҳалласи 9-, 10-, 11- ҳамда 12-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.

Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб бериш, аварияли узилишлар олдини олиш, куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Шу сабабли, ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

Айни вақтда, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан вазиятни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид