Ўзбекистонда тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш тартиби ўзгаради
“Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартибларини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарорига асосан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартибини жорий этиш ҳамда экспресс аниқловчи замонавий техник воситаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилиш бўйича вазифалар белгиланган.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартиби ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланади.
Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ 2023 йил 1 июлдан бошлаб, тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошираётган тезкор ходим:
- гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм) гиёҳванд воситаси ёки психотроп моддасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
- аниқланган модда (буюм)ни гиёҳванд воситаси ёки психотроп моддаси қайси турига мансублиги бўйича иккиланганида;
- гиёҳванд воситаси ёки психотроп моддаси янги турлари (аналоглари)ни учратганида;
- тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканига шубҳа пайдо бўлганида;
- тезкор тадбирлар давомийлигини таъминлаш учун зарурат юзага келганда тезкорликни амалга ошириш ҳамда вақтини тежаш мақсадида, улар аниқланган жой ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар биносида, холислар иштирокида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини экспресс аниқлаш техник воситаси ёрдамида текширади.
Белгиланишича, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс аниқловчи замонавий техник воситалар заруратга кўра хариди билан боғлиқ сарф-харажатлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Белгилаб қўйилишича, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тезкор ходимлари учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш бўйича мавзули ўқув-семинарларни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон | 15:57
-
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди
Иқтисодиёт | 15:55
-
Agalarov Development Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасига 5 млрд доллар инвестиция киритади
Иқтисодиёт | 15:50
-
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
Ўзбекистон | 15:39
Мавзуга оид

14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

12:51 / 21.10.2024
Дўстлик тумани Экология инспекцияси собиқ бошлиғи қидирувга берилди

15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди

08:10 / 17.09.2024