Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Agalarov Development Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасига 5 млрд доллар инвестиция киритади
Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси доирасида жами 577 гектар, жумладан, биринчи босқичда 100 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Дастлабки тақдимотда тўрт фасллик курортни қуриш қиймати 10 млрд долларга баҳоланганди.
IV Тошкент Халқаро инвестиция форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Озарбoйжоннинг Agalarov Development компанияси ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Келишув Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чорвоқнинг икки қирғоғида Sea Breeze Uzbekistan тўрт фасллик курортини қуришни назарда тутади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд долларни ташкил этади. Унинг доирасида жами 577 гектар, жумладан, биринчи босқичда 100 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.
«Лойиҳа туризм инфратузилмасини ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга салмоқли ҳисса қўшади. Томонлар лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар», дейилади ИССВ хабарида.
Маълумот учун, 2024 йилнинг декабрь ойида Чорвоқда йирик туристик марказ қурилиши эълон қилинганди. Sea Breeze Uzbekistan номли лойиҳани президентга озарбойжонлик тадбиркор Эмин Агаларов тақдим этганди. Сув омбори бўйларида пляжлар, спорт масканлари, голф майдони, аквапарк, меҳмонхоналар ва турар жойлар қурилиши, халқаро брендларнинг дўконлари ва ресторанлари очилиши, икки қирғоқ кўприк билан боғланиши режа қилинган. Хорижий инвесторлар томонидан молиялаштириладиган лойиҳа қиймати дастлаб 10 млрд долларга баҳоланаётганди.
Мавзуга оид
21:09 / 08.06.2026
Президент 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришни буюрди
14:57 / 02.06.2026
Депутатлар ТХММ ва Enterprise Uzbekistan тўғрисидаги қонунларни қабул қилди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
13:00 / 23.05.2026