Президент фармони билан бир гуруҳ чет эл фуқаролари мукофотланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва улкан демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини тобора мустаҳкамлаш, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти учун қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:
- Фуат Октай - Туркия Республикаси Вице-Президенти
- Мантуров Денис Валентинович - Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири
- Холид Абдулазиз ал-Фалиҳ - Саудия Арабистони Подшоҳлиги Инвестициялар вазири
- Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий - Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири
- Люк Девин - Европа ташқи алоқалар хизмати Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари
- Ван Яньчжи - Ипак Йўли Жамғармаси президенти – Директорлар кенгаши ижрочи директори (Хитой Халқ Республикаси)
- Дэниел Розенблюм - АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
- Гулиев Гусейн Рзагулу ўғли - Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
- Черникова Алевтина Анатольевна - Россия Федерациясининг «МИСиС» миллий технологик тадқиқотлар университети ректори
- Малышев Владимир Сергеевич - Бутунроссия давлат кинематография институти ректори
- Трегулова Зельфира Исмаиловна - Третьяков Давлат галереяси Бош директори (Россия Федерацияси)
- Зиядуллаев Наби Саидкаримович - Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий маслаҳатчиси
Мавзуга оид
19:56 / 11.11.2024
Алексей Навалнийнинг беваси Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди
22:16 / 08.11.2024
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
18:55 / 24.08.2024