Хоразм шароитида шоли етиштиришда сув тежовчи технология жорий этиляпти
Бугунги кунда Хоразм вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитларида шоли етиштиришда сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фото: agro.uz
Хоразм вилояти Боғот туманидаги фермер хўжалигидан 1 гектар тажриба майдони белгиланди. Ирригация институти мелиорация суғорма деҳқончилик йўналиши докторанти Жавлон Қутлимуродов ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиясидан самарали фойдаланган ҳолда шолидан юқори ҳосил олиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Бу ерда илгари экин майдонига дарё суви етиб келиши қийинлиги сабабли, ўсимликлар вегетация даврида сув кам талаб қиладиган экинлардан кузги буғдой ва чорва ўтлари экиб келинган.
Тадқиқот натижалари асосида шоли биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёмғирлатиб, тунда сув бермасдан оқовасиз қисқартириб, томчилатиб суғориш ҳамда коллектор-зовур сувларидан самарали фойдаланиш технологиялари ишлаб чиқилади.
Анъанавий усулда сарфланадиган йиллик сув миқдорини тупроқ-иқлим шароитларида, навлар биологик хусусиятларига қараб 50-60 фоизга, уруғлик сарфини 40 фоиз тежаш ҳамда экилган уруғлар унувчанлигини 40 фоиздан 60-70 фоизга оширишга олиб келинадиган янги технологиялар яратилади.
Сув танқислиги шароитида тавсия этилган ёмғирлатиб, томчилатиб, оқовасиз, қисқартириб, тунда сув бермасдан суғориш технологияларини қўллаш натижасида ҳар гектар ер майдонида 5-6 минг кубометр сув тежалади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм тупроқ-иқлим шароитларида биринчи марта сув ва ресурс тежайдиган, атроф-муҳитни муҳофаза қиладиган илмий асосланган шоли етиштириш технологиялари ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

19:03 / 13.06.2025
«Тухум барак» таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

16:24 / 28.05.2025