Ўзбекистон | 10:08 / 30.08.2022
7368
1 дақиқада ўқилади

Япония Ўзбекистонга қўшимча 200 млн доллар қарз ажратмоқда

Япония томони билан айирбошлаш ноталари ва Ўзбекистон тижорат банклари учун кредит линияси доирасида қўшимча 200 миллион доллар ажратиш бўйича қарз битими имзоланди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев кеча Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Кейитиро Наказава бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Музокараларда «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» кредит линияси иккинчи босқичи доирасида қўшимча 200 миллион доллар ажратиш бўйича айирбошлаш ноталари ва қарз битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Лойиҳа фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида маҳаллий тижорат банкларига кредит линиясини ажратишни назарда тутади. 

Бу Ўзбекистонда рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон беради.

Мавзуга оид