Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда рўйхатдан ўтган 60 мингдан ортиқ корхона инвентаризация қилинади
Тошкент шаҳри туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ривожланиши ҳозирги ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.
Бир қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти ўрганилгани баробарида маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар билан уларни қийнаб келаётган долзарб масала ва муаммолар ҳам муҳокама қилинди.
Ўрганиш доирасида Чилонзор ва бошқа туманлар ҳокимлиги раҳбарияти билан видеоконференция тарзида инвестициявий, саноат ва савдо фаолиятини жадаллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишларни оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шаҳар туманларида рўйхатдан ўтган 60 мингдан ортиқ корхоналарни инвентаризация қилиш, маҳаллий аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятларини аниқлаш, зарур малака ва касбий кўникмалар ўзлаштирилиши учун шароит яратиш топширилди.
Йиғилиш якунида вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига Тошкент шаҳар туманлари комплекс ривожланишини рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026