«Шимолий оқим» орқали газ бериш номаълум муддатга бутунлай тўхтатилди
Хабар қилинишича, энг охирги газ ҳайдаш агрегатида шикастланишлар аниқланган.
«Шимолий оқим» қувури орқали газ бериш номаълум муддатга бутунлай тўхтатилди, деб хабар берди Лента.ру.
Хабарга кўра, энг охирги газ ҳайдаш агрегатида шикастланишлар аниқланган.
Ростехнадзор аниқланган носозлик ва шикастланишлар газ турбина двигателидан хавфсиз фойдаланишга имкон бермаслиги ҳақида огоҳлантирган. Siemens Energy AG президенти ва ижрочи директори Кристиан Брухга носозликлар тўғрисидаги маълумот етказилган.
«Носозликлар бартараф этилмагунига қадар "Шимолий оқим" орқали газ етказиш тўлиқ тўхтатилди», — дейилади «Газпром» хабарида.
31 август куни «Шимолий оқим» орқали газ етказиш режалаштирилган ишлар олиб борилиши муносабати билан уч кунга тўлиқ тўхтатилганди.
Мавзуга оид
07:40 / 07.10.2024
"Заправка"да газ мавжудлигини кузатиш бўйича мобил илова ишга туширилади
18:52 / 06.10.2024
Қиш учун 5 млрд куб метрдан ортиқ газ омборларга жамланди — энергетика вазири
17:44 / 29.09.2024
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиб давлатга 5,5 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди
18:31 / 27.09.2024