Жамият | 08:10 / 04.09.2022
13965
1 дақиқада ўқилади

Наманганда Lacetti йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этди

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Наманган вилоятида бошқарувни йўқотган машина йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобил йўлининг Чуст—Поп йўналишида содир бўлган. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлдан чиқиб кетган.

ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган.

Автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиларда тан жароҳати аниқланмаган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланган вақтингизда ҳушёрлик ва зийракликни оширинг. Чарчоқни сезсангиз автомашинангизни дарҳол тўхтатинг ва бироз мизғиб олинг» — дейилади хабарда.

Мавзуга оид