Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари туфайли эртага Зангиота туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
2022 йил 6 сентябрь куни соат 08:00 дан 2022 йил 09 сентябрь соат 17:00 га қадар Зангиота туманидаги Ўртаовул, Эркин, Қатортол, Бўзсув ва Туркистон ҳудудларидаги жами 27 040 та аҳоли хонадонларида, 780 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида ва 93 та ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
2022-2023 йил куз-қиш мавсумига газ тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «Жанубий-Ғарбий» ва «Бўз-сув»-2 ГТС орқали табиий газ билан таъминланадиган ҳудудлардаги мавжуд юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари олиб борилади.
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026