Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Украинага Leopard 2 танкларини беришга рози бўлмади
Германиянинг Krauss-Maffei Wegmann (KMW) компанияси Киевга умумий қиймати 1,55 млрд евролик 100 дона Leopard 2A7 танки ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларини юборишга тайёрлигини билдирганди.
Германия канцлери Олаф Шолц Украина бош вазири Денис Шмигалнинг ҳарбий ёрдамни ошириш тўғрисидаги илтимосини рад этди.
Хабар қилинишича, Шмигалнинг Германияга ташрифи давомида замонавий Leopard 2 танклари борасида сўз борган.
Апрелда Германиянинг Krauss-Maffei Wegmann (KMW) компанияси Киевга умумий қиймати 1,55 млрд евролик 100 дона Leopard 2A7 танки ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларини юборишга тайёрлигини билдирганди. Дастлабки танклар шартнома тузилганидан 36 ой ўтгач етказиб берилиши мумкин эди. Мазкур таклиф бош вазирнинг илтимоси учун асос бўлди.
Бироқ Германия канцлери экспорт лицензияси маъқулланишини рад этди.
Украина бош вазири шунингдек, Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазири Свеня Шулце билан ҳам учрашув ўтказди.
Шмигалнинг сўзларига кўра, Киев Германиянинг IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини олишни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:05 / 17.06.2026