Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чарлз III ўғли Уилямни Уэлс шаҳзодаси деб эълон қилди
Чарлз IIIнинг ўзи ҳам тахтга ўтиргунига қадар Уэлс шаҳзодаси деб аталган. Уэлс шаҳзодаси тахтга ворислик қилишда биринчи ўринда туради.
Фото: Getty Images
Буюк Британия қироли Чарлз III телевидение орқали миллатга илк мурожаати билан чиқди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Қирол нутқини онаси, қиролича Елизавета IIни хотирлаш билан бошлади.
«Қиролича Елизавета муносиб ҳаёт кечирди. У берган ваъда бажарилди ва биз унинг вафотидан чуқур қайғудамиз. Бутун умр давомида хизмат қилиш тўғрисидаги ушбу ваъдани бугун мен бераман», — деди у.
Чарлз III шунингдек, нутқи давомида ўғли Уилямни Уэлс шаҳзодаси деб эълон қилди. Бу унинг тахтга ворислик қилишда биринчи ўринда туришини англатади.
Чарлз IIIнинг ўзи ҳам тахтга ўтиргунига қадар Уэлс шаҳзодаси деб аталган. Унинг ўғиллари ҳам шундай деб чақирилган, фақат бу номинал эди. Эндиликда Уилям бу унвонга расман эга бўлди.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У 70 йил мобайнида Буюк Британия, Канада, Австралия ва яна 12 мустақил давлатни бошқарди. Елизавета II 1952 йил 6 февралида тахтга ўтирганди.
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026
Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди
21:33 / 29.04.2026