14:55 / 09.09.2022
13596

Вазир олий таълимдаги муаммолар учун алоҳида Telegram-рақам ёзиб берди

Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларидаги индивидуал масалалар учун +998970362896 Telegram-рақамига мурожаат қилишни сўради. Муаммо ўрганилиши учун мурожаат қилган шахс аноним бўлмай, ўз исм-фамилия, манзили ва телефон рақамини қолдириши талаб қилинади.

Талабаларни турар жой билан таъминлаш, ижара ва тўлов-контракт масалаларига бағишланган матбуот анжуманида ОТМлардаги муаммолар учун алоҳида Telegram-рақам ишга тушганлиги маълум қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар муаммоларини ўрганиш учун энг содда усулни йўлга қўяётганини айтди.

"Ботга, мурожаатга нисбатан оддийроқдир, лекин мана шу рақамга Telegram-канал ташкил қиламиз. Мен ўзим ҳам уни назорат қиламан, ўзим ҳам уланаман. Фақат битта шарт – мурожаат қилган шахс аноним бўлса, жавоб бермаймиз, кўриб ҳам чиқмаймиз. Фамилияси, исми, кимлиги, манзили ва телефон рақамини ёзади. Ҳаракат қиламиз телефон қилиб жавоб беришга ёки 10-15та бир хил йўналишдаги саволлар бўлса, шу муаммони ҳал қилиб қўямиз, шу жавоб бўлади", – деди вазир.

Top