14:21 / 10.09.2022
19948

Чарлз III расман Буюк Британия қироли деб эълон қилинди

Буюк Британия тахтининг ворислик кенгаши Чарлз III’ни Буюк Британиянинг янги қироли деб расман эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Фото: AP

Прокламацияни тахт вориси шаҳзода Уилям, қиролича консорти Камилла, кенгаш раҳбари, Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ва Кентербери архиепископи дарҳол (устунлик тартибида) имзоладилар

Маросим мейстеридан ташқари барча иштирокчилар қора ёки бинафша рангда кийинган, бу - марҳум қиролича учун қайғу белгиси. 

Томошабинларнинг биринчи қаторида Буюк Британиянинг собиқ бош вазирлари жой олди– Жон Мейжор, Гордон Браун, Дэвид Кемерон, Тереза Мэй. Улар билан бирга, Британия мухолифати етакчиси, Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер турибди. 

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. Сўнгги ойларда Елизавета II соғлиги туфайли кўплаб тадбирларда иштирок эта олмади. 2022 йил февралида у ковидга чалинганди; баҳорда қиролича «ҳаракатланишдаги эпизодик муаммолар» туфайли қатор оммавий тадбирларни ўтказиб юборди, июн ойи бошида эса у ўзининг тахтга чиқишининг 70 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган тантаналарда деярли қатнашмади. 

Фото: AP

Буюк Британияда миллий мотам даври бошланди, Sky News хабарига кўра бу дафн маросимига қадар давом этади. Елизавета II жасади Букинҳем саройига олиб келинади ва бу ерда беш кун қолади. Ўлимидан беш кун ўтиб унинг тобути Вестминстер саройига келтирилади, бу ерда уч кун мобайнида 23 соат уни зиёрат қилишлари мумкин. Дафн маросими қироличанинг ўлимидан 10 кун ўтиб бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Top