10:31 / 10.09.2022
7845

Сўм реал алмашинув курси августда 1,4 фоизга ўсди

Марказий банк шарҳида маълум қилишича, реал самарали алмашув курси жорий йил август ойида июлга нисбатан ўсувчи динамика қайд этиб, 1,4 фоизга мустаҳкамланган.

Фото: Kun.uz

Сўм мустаҳкамланиши 2021 йил мос даврига нисбатан 3 фоизга, базавий давр деб ҳисобланган 2019 йил сентябрга нисбатан 6 фоизни ташкил этган.

Августдаги мустаҳкамланиш асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар валюталари — рубл долларга нисбатан 2,3 фоизга, турк лираси 3,3 фоизга, хитой юани 1,0 фоизга қадрсизланиши фонида юз берган. Ички инфляция ҳам (0,5 фоиз) сўм қадрини нисбий оширувчи омилга айланган.

Август ойидаги реал алмашув курси қадри ошиши асосан савдо-ҳамкор давлатлар валюта курслари юқори суръатларда қадрсизланиши ва ички инфляция таъсири билан ифодаланади.

Top