Тошкент халқаро аэропортида Озарбойжон фуқароси пора билан ушланди
У Тошкент шаҳри аэропортида Бокуга электрон тамаки маҳсулотларини жўнатиш учун шароит яратиб бериш ва бошқа хизматлар учун 200 доллар таклиф қилган.
Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш залида Озарбойжон фуқароси пора бераётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
6 сентябр куни Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш залида профилактик чора тадбирлар олиб борилган. Жараён давомида Тошкент–Боку йўналишида йўловчиларни рўйхатга олиш устунининг олдида Озарбойжон фуқароси — Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 60 ёшли М.З. отряд ходими сафдор Р.Якубовнинг бир неча марта огоҳлантиришига қарамасдан, рўйхатдан ўтаётган йўловчиларнинг тинчини бузган.
Улар орқали полиэтилен пакетларга 4 блокдан жами 12 блок «Heets» электрон тамаки маҳсулотларини Озарбойжонга юбориш билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётгани ва бу ҳаракати билан авиация хавфсизлигининг ички тартибларини бузиб, рўйхатга олиш ишлари билан шуғулланувчи аэропорт ишчи ходимларининг эътирозларига сабаб бўлаётгани аниқланган ҳамда 12 блок электрон тамаки маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида М.З. келгусида ҳар бир Тошкент–Боку рейсига электрон тамаки маҳсулотларини жўнатиш учун шароит яратиб бериш, тўсиқларсиз аэропорт ҳудудига кириш, унга нисбатан 6 сентябр куни тўпланган ҳужжатлар бўйича чора кўрмаслик ҳамда олиб қўйилган 12 блок тамаки маҳсулотларини қайтариб бериш учун 200 доллар пулни пора тариқасида Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЕҚКБ ходимига беришни, кейинчалик ҳар ойда 200 доллардан бериб келишини маълум қилган.
7 сентябр куни ўтказилган тезкор тадбир давомида М.З. Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЕҚКБ ходимига хизмат хонасида 200 доллар пулни пора тариқасида берган вақтида Тошкент Авиация транспорт прокуратураси ва ИИВ ШХBB Транспортда ХТBB ходимлари билан ҳамкорликда ушланган. Ҳолат юзасидан М.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
14:26 / 13.11.2024