Ўзбекистон | 11:19 / 12.09.2022
13528
1 дақиқада ўқилади

14 сентябрдан ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади.

Фото: Kun.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Волгабўйи ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон натижасида 23-28 даража атрофида бўлган ҳарорат билан нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 

Республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва республика тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республика бўйича 13 сентябрда кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиқни ташкил этади. Кундузи антициклон республика ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво 28-30 даражагача исийди.

14 сентябрдан иш ҳафтаси охиригача республика бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ, кундуз кунлари 29-34 даража иссиқ атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид