Швециядаги сайловларда ўнг партиялар блоки етакчилик қилмоқда
Швециядаги сайловларда ўнглар блоки ғалаба қозонса, ўнг қанот популистик партияси – «Швеция демократлари» вакиллари илк бор қироллик ҳукуматига киришлари мумкин.

Фото: Picture Alliance
Швециядаги парламент сайловларида Мўътадил коалиция партияси етакчиси Улф Кристерссон атрофида тузилган тўртта ўнг қанот партия блоки кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Швециянинг SVT телеканали 11 сентябр, якшанба куни кечқурун эълон қилинган овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, сайлов бюллетенлари деярли 80 фоизи санаб чиқилгач, ушбу сайловолди коалиция иштирокчилари биргаликда парламентдаги 349 ўриндан 175 тасини қўлга киритишлари мумкин.
Аввалроқ, бош вазир Магдалена Андерссон ва унинг Социал-демократик партияси атрофидаги сўл-марказий блок кичик фарқ билан сайловда етакчилик қилаётгани хабар қилинганди.
Социал-демократик партия, SVT томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 30,5 фоиз овоз ва парламентдаги 108 ўринни қўлга киритмоқда. Йимми Окессоннинг «Швеция демократлари» партияси 20,7 фоиз овоз, яъни 74 мандат билан иккинчи ўринда.
Агар ўнг қанот блоки сайловларда ғалаба қозонса, бир вақтлар маргинал бўлган ўнг қанот популистик «Швеция демократлари» партияси биринчи марта Скандинавия қироллиги ҳукуматига кириши мумкин бўлади. Сайловда иштирок этиб, анъанавий ўнг қанот партиялари – консервативлар, либераллар ва христиан-демократиклар ўта ўнглар кўмагида мамлакатни бошқаришга тайёр эканликларини билдирганди.
Мутахассисларнинг фикрича, миграция сиёсатини қатъийлаштириш тарафдори бўлган «Швеция демократлари»нинг оммалашиб бораётгани Швецияга миграция оқимининг кучайиши билан бир вақтга тўғри келган. Аҳолиси 10 миллиондан сал кам бўлган бу Скандинавия давлати сўнгги ўн йил ичида ярим миллионга яқин бошпана сўраган шахсни қабул қилган.
Бу йилги сайловлар кун тартибида миграция масалалари муҳим ўрин тутди. Бундан ташқари, швед сайловчилари жиноятчилик ва электр нархининг ошиши билан боғлиқ мавзуларга эътиборни кучайтирди. Шу билан бирга, Швециянинг НАТОга қўшилиши масаласи, афтидан, электоратни юқоридаги муаммолардан кўра камроқ ташвишлантирган.
Швециядаги парламент сайловлари арафасида DW нашрига берган интервьюсида АҚШнинг Германиядаги Маршалл жамғармаси катта илмий ходими Жейкоб Фанка Киркегор сайловлардаги ҳақиқий хатар «агар на сўллар, на ўнг партиялар кўпчилик ўринни қўлга кирита олмаса, Швеция узоқ вақт ҳукуматсиз қолиши, ҳаттоки янги сайловлар ҳам эълон қилиниши мумкинлиги»дан иборат бўлганини айтганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди
Жаҳон | 08:10
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
Мавзуга оид

13:47 / 28.06.2025
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

10:33 / 25.06.2025
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида келишув имзоланди

22:32 / 06.06.2025
Швецияда фарзандлари тишини яхши тозаламагани учун ота-она 8 ойга қамалди

23:16 / 05.06.2025