Жаҳон | 19:38 / 15.09.2022
10759
1 дақиқада ўқилади

Европада хай-тек услубидаги поездлар йўлга қўйилади

Купелар икки ва тўрт ўринли бўлиб, ёлғиз ўзи кетишни истайдиган йўловчиларга мўлжалланган мини-каюталар ҳам бўлади. 

Фото: AP

Австриянинг OBB темирйўл компанияси 2023 йил ёзидан NightJets – ҳашаматли юқори технологик поездларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

Маълумот берилишича, ушбу поездлар 8 мамлакатдаги 25та йўналишда ҳаракатланади. 

Янги поездлар еттита вагондан иборат бўлади. Купелар икки ва тўрт ўринли бўлиб, ёлғиз ўзи кетишни истайдиган йўловчиларга мўлжалланган мини-каюталар ҳам бўлади. 

Купеларда ҳожатхона ва чўмилиш хоналари жойлашган бўлиб, йўловчиларга нонушта ҳам берилади. 

Поездлар 254 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Уларнинг тезлиги соатига 230 километрни ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид