Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.
Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради.
Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
- аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
- сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмагани аниқланганда;
- сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилгани аниқланганда.
Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади.
Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мавзуга оид
22:20 / 15.01.2026
Навоийда 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
13:32 / 14.01.2026
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификат олиш учун қўшимча вақт берилмоқда
10:51 / 14.01.2026
Турк фармкомпаниялари Ўзбекистон бозорига кириш бўйича музокара бошлади
23:10 / 07.01.2026