Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон пойтахтига аввалги Остона номи қайтарилди
Сентябр бошларида «Жана Қозоғистон» депутатлар гуруҳи аъзолари пойтахт шаҳарга собиқ номи – Остонани қайтаришни таклиф қилишганди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти сайтида хабар берилди.
Ўзгартиришларга мувофиқ, мамлакат пойтахти Нур-Султон аввалги Остона номи билан аталади.
Яна бир асосий ўзгартиришга кўра, президент фақат бир марта етти йил муддатга сайланади.
2 сентябр куни «Жана Қозоғистон» депутатлар гуруҳи аъзолари пойтахт шаҳарга собиқ номи – Остонани қайтаришни таклиф қилишганди.
15 сентябр куни жамоатчилик пойтахт номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади. Шу куни парламент қуйи палатаси депутатлари пойтахт номини Остона деб ўзгартиришни маъқуллаган эди.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026