Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден: Агар ҳужум амалга оширилса, АҚШ Тайванни ҳимоя қилади
АҚШ президенти Хитой томонидан бостириб кириш рўй берган тақдирда АҚШ қўшинлари Тайванни ҳимоя қилиш учун борадими, деган саволга ижобий жавоб берди.
АҚШ ҳарбийлари Хитой бостириб кирган тақдирда Тайванни ҳимоя қилади. Буни АҚШ президенти Жо Байден 18 сентябр, якшанба куни кечқурун CBS телеканали сайтида эълон қилинган «60 сония» дастурига берган интервьюсида тасдиқлади.
«Хитой раиси Си Жинпинг Тайванга бўлган садоқатингиз ҳақида нимани билиши керак?» – деб сўради бошловчи Скотт Пелли Америка давлати раҳбаридан. «Биз узоқ вақт олдин имзолаган нарсага рози бўламиз, - деди президент, - Ягона Хитой сиёсати мавжуд, Тайван эса ўз мустақиллиги тўғрисида қарор қабул қилади. Биз ҳаракат қилмаяпмиз, уларнинг мустақиллигини рағбатлантирмаяпмиз. Бу уларнинг қарори».
АҚШ ўз қўшинларини оролни ҳимоя қилиш учун юборадими, деган саволга президент: «Ҳа, агар ҳақиқатда мисли кўрилмаган ҳужум бўлса», деб жавоб қайтарди. «Демак, Украинадан фарқли ўлароқ, ойдинлик киритиш учун, сэр, — деб қайта сўради бошловчи. — Хитой бостириб кирса, АҚШ қўшинлари, америкаликлар Тайванни ҳимоя қиладими?». Жо Байден бу саволга шундай жавоб берди: «Ҳа».
Интервьюдан сўнг Оқ уй вакили АҚШнинг Тайванга нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолишини айтди. 1979 йилда Вашингтон Пекинни Хитойнинг ягона вакили сифатида тан олиб, Тайван билан дипломатик муносабатларни расман тугатган. Шу билан бирга, Хитой материк қисми АҚШнинг энг йирик савдо шерикларидан бирига айланди.
CBS сайтида тушунтирилишича, «АҚШ қўшинлари Тайванни ҳимоя қиладими ёки йўқми, расман АҚШ «стратегик ноаниқликни» сақлаяпти, аммо Тайван билан муносабатлар тўғрисидаги қонун АҚШни Тайванни ўзини ҳимоя қилиш учун жиҳозлашда ёрдам беришга мажбур қилади».
2022 йил май ойида Япония бош вазири Фумио Кисида билан қўшма матбуот анжуманида Байден Қўшма Штатлар Тайванни ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилишга тайёрми, деган саволга ҳам ижобий жавоб берганди. Шундан сўнг, Оқ уй АҚШ президенти оролнинг ўзини ҳимоя қилиш учун қурол етказиб беришни назарда тутганини кўрсатиб, тушунтиришлар берди.
Сентябр ойи бошида АҚШ Давлат департаменти Тайванга 1,1 миллиард доллардан ортиқ қурол етказиб бериш бўйича келишувни маъқуллади. Шундан сўнг, Хитой консуллиги матбуот хизмати бир қатор твитларида бу келишув «Тайван мустақиллиги тарафдори бўлмиш айирмачи кучларга ёлғон сигналлар юбориши ва АҚШ-Хитой муносабатларига, шунингдек, Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка хавф туғдириши»ни таъкидлади.
Мавзуга оид
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
23:17 / 18.03.2026
“Хитойнинг мақсади – радарларни синаб кўриш” — Ҳикматилла Казакбаев
15:09 / 05.02.2026
Си Жинпинг Трампга: Тайванга қурол етказиб беришда АҚШ эҳтиёткор бўлиши керак
01:00 / 26.01.2026