Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада аҳолига нурланишга қарши дори тарқатилади
Россия қуролли кучлари назорати остидаги Запорижжя АЭСидан келиб чиқиши мумкин бўлган хатардан ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қарор қабул қилинган.
Полша ички ишлар вазирлиги фуқаро ҳимояси доирасида аҳолига калий йодид тарқатилишини хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Россия қуролли кучлари назорати остидаги Запорижжя АЭСидан келиб чиқиши мумкин бўлган хатардан ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қарор қабул қилинган.
«Запорижжя АЭСи ҳудудида жанговар ҳаракатлар бораётгани тўғрисидаги хабарлар муносабати билан инқирозга қарши чоралар ва фуқаролар ҳимояси доирасида давлат қутқарув хизматининг район бўлимларига калий йодид таблеткалари берилди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу радиацион хатар келиб чиқиши эҳтимоли учун кўзда тутилган стандарт жараён ҳисобланади.
Вазирликнинг таъкидлашича, ҳозирда бундай хатар йўқ ва вазият мамлакат атом энергияси агентлиги томонидан мунтазам мониторинг қилинмоқда.
Мавзуга оид
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
07:46 / 07.05.2026
Радиация хавфсизлиги қоидалари бузилиши тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади
09:54 / 28.03.2026