Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк машинаси кўприк устида ағдарилиб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ Яккасарой туманида юк автомашинаси ағдарилгани юзасидан расмий маълумот берди.
2022 йил 20 сентябр куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасидаги кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган В.А. бошқарувидаги Howo ZZ3 русумли юк автоуловида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган вақтида кўприк устида бошқарувни йўқотиб кўприк четки қисмига ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи В.А. “чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати” билан касалхонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:47 / 15.11.2025
Яккасарой туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди
09:53 / 01.11.2025
Бекободда Сирдарёни боғлайдиган янги кўприк ишга тушди
07:30 / 21.10.2025
Муҳандислик санъатга айлантирилган дунёдаги еттита кўприк
22:10 / 13.05.2025