Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда муддатидан олдинги президентлик сайловлари 20 ноябрда бўлиб ўтади
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови санасини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.
Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 2022 йил 20 ноябрда бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари президент сайловини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш топширилди.
Ҳукумат навбатдан ташқари президент сайловини ташкилий, моддий-техник ва молиявий таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриши зарур.
Остона, Олмаота, Чимкент шаҳарлари ва вилоятлар ҳокимлари сайлов ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатлари ўз вақтида тузилиши ва ишончлилигини таъминлайди, марказий, ҳудудий ва участка сайлов комиссияларига сайловни ташкил этиш ва муддатидан олдинги президентлик сайловлари ўтказиш масалаларини ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
Фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда қайта сайланиш ҳуқуқисиз ягона президентлик муддатини жорий этишни назарда тутувчи тузатишларни имзолаган эди.
Мавзуга оид
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026